Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида яшовчи Момохон Романова 119 ёшни қаршилаган.

Момохон Романова 1896 йилда таваллуд топган. Онахоннинг 11 фарзанди, 50 дан зиёд невара, 70 чевараси бор. Бу ҳақда журналист Наргис Қосимова ўзининг  шахсий сайтида хабар берган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал қорақалпоғистонлик Тўти Юсупова энг кекса аёл сифатида рекорд ўрнатган эди. У шу йилнинг март ойида 135 ёшида вафот этганди.