АҚШ Украинада содир бўлган “давлат тўнтариши”га 5 млрд доллар ажратиб, бу билан ташкилий масалаларни ҳал қилган. Бу ҳақда Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев “Коммерсантъ” газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

“АҚШнинг ўзи Украина инқилобининг ташаббускоридир... Уларнинг ўзи бу воқеаларни ташкил қилган. Интервьюларидан бирида Барак Обама буни тан олди”, – унинг сўзларини келтиради газета.

“Украинада ҳукумат алмашиши у ерда бўлиб ўтган воқеалар учун замин ҳозирлади. АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси бор, Виктория Нуланд, у АҚШ бу ишларга 5 млрд доллар сарфлаганини айтди”, – қўшимча қилди у.

Патрушевнинг фикрича, мамлакатда барқарорликни бузиш Россияни кучсизлантиришга қаратилган ҳаракат бўлди. Бундан ташқари, шу йўл билан Европа Иттифоқи давлатларини мураккаб вазиятга қўйиб, улар устидан назоратни йўқотмаслик масаласи ҳал қилинган.