АҚШ ва НАТО Владимир Путин ўз лавозимидан кетгандан кейин ҳам Россияга қарши узоқ қарши туришга тайёргарлик кўрмоқда, деб айтди Пентагон бошлиғи Эштон Картер. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Россия Путин пайтида ҳам, у кетгандан кейин ҳам ўзгара олмайди”, деб айтди Картер Берлинда Европага бир ҳафталик ташрифи бошланишида.

Картер “Путин ўз сиёсатини ўзгартириши мумкинми?” деган саволга “умид қилишини, бироқ ишончи комил эмаслигини” айтди.

Пентагон раҳбари АҚШ Россия кутилаётган сиёсатга қайтади, деб айтди. Картер Москва билан дипломатик ҳамкорликнинг баъзи масалаларида, жумладан Эрон ядро дастури бўйича музокараларда ютуқларга эришилганини таъкидлаб ўтди.

Эштон Картер Германия, Эстония ва Бельгияга ташрифи давомида ҳамкасблари билан “Россия томонидан ташланаётган чақириқлар”ни муҳокама қилади.