“Ювентус” яримҳимоячиси Андреа Пирло “Нью-Йорк Сити” жамоасига ўтади, деб хабар бермоқда Goal.com.

Нью-Йоркда бейсбол учрашувига ташриф буюрган 36 ёшли яримҳимоячи “Нью-Йорк Сити”га ўтиши бўйича барча шартларни келишиб олди.

Ўйинчининг трансфери ҳақида расман 26 июнда эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Пирло “Ювентус”га 2011 йилда “Милан”дан ўтган. 2006 йилги Жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлган футболчи 2014-2015 йилги мавсумда жамоа сафида 33та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 5та голли узатма амалга оширди.