Покистонда ҳукм сураётган аномал иссиқ ҳарорат оқибатида камида 122 киши ҳалок бўлди. Мамлакатнинг жанубий қисмидаги баъзи ҳудудларда термометр устуни 45 градусни кўрсатмоқда. Кўпчилик қурбонлар – 114 киши мамлакат пойтахти Карачи шаҳрида вафот этган

Синд вилояти соғлиқни сақлаш вазири Саид Магнежонинг айтишича, 20 июнда иссиқ уришидан Карачида 114 киши ва яна 8 киши Синд вилоятининг уч тумани – Сиби, Тхарпаркар ва Шекхупурда ҳалок бўлган. Вазирнинг таъкидлашича, вилоятдаги барча шифохоналарда фавқулодда вазият тартиби киритилган. Шифокорларга иш жойларини тарк этиш тақиқлаб қўйилди. Метеорологларнинг прогнозларига кўра, Покистонда иссиқ ҳарорат яна бир неча кун давом этиши мумкин.

Июнь ойи бошида мамлакат жанубида ҳаво ҳарорати 47 градус иссиққа кўтарилган эди, ўшанда 25 киши ҳалок бўлган.