Испания фуқаролари бўлган уч нафар альпинист Қирғизистондаги қояларда кўчки юз бериши туфайли ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ассошейтед Пресс хабар берган.

Ҳалок бўлганларнинг 18 ёшдан 24 ёшгача эканлиги айтилган. Бу фалокат айнан қаерда рўй берганига аниқлик киритилмаган.

Бу альпинистлар гуруҳида жами 10 киши бўлгани маълум қилинган. 7 нафар альпинист ҳеч қандай жароҳат олмаган.