Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Грознийга “Ҳарбий шуҳрат шаҳри” унвонининг берилишини чечен халқига нисбатан “адолатнинг қарор топиши” деб атади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
“Президентимиз, олий бош қўмондон туфайли адолат қарор топди ва шаҳарга ҳарбий шуҳрат унвони берилди. Биз бу билан фахрланамиз, чечен халқи бахтиёр ва давлатимизга, олий бош қўмондонимизга хизмат қилишга тайёр”, – таъкидлаб ўтди у.
Илгарироқ Путин Грознийга “Ҳарбий шуҳрат шаҳри” унвони берилиши тўғрисидаги ёрлиқларни Хотира кунида Грозний шаҳри вакилларига топширган эди. Маросим Кремлнинг Екатерина залида бўлиб ўтди.