Қозоғистоннинг Атиров вилоятадаги Теракли деган жойдан талабалар ўрта аср жангчисининг қабрини топиб олишди. Бу ҳақда Интерфакс агентлигига Атиров университети матбуот хизмати орқали маълум бўлди.


Айтилишича, қабрда жангчи билан бирга унинг оти ҳам кўмилган. Шунингдек, қабр ичидан 1 м ли қилич, ўқ учлари, совут ва от абзали қолдиқлари топилган.
Совут темирдан ясалган бўлиб, 20 м оғирликка эга. Тахмин қилинишича, у отга баргустивон вазифасини бажарган.
Қабр IX-XI асрларга, яъни бу ерда ўғуз қабиласи яшаган даврга оид. Бундан ташқари, айнан ўғузлар отларини баргустивон билан қоплагани маълум.