“Реал Мадрид” бош мураббийи Рафаэль Бенитес жамоанинг 2015/16 йилги мавсумдаги ўйин усули ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Кўпчилик ўйин усули ҳамда схемасини фарқлай олмайди ҳамда ўйин модели бу 4-4-2, 4-3-3 деб билади. Бироқ бу хато фикр. Бизнинг ўйин моделимиз ҳужумкор ҳаракатларга асосланган бўлади. Жамоамизда ҳужумкор ўйинчилар кўп. Шу сабабдан биз ҳужумкор ўйин усулида ўйнашни режалаштирганмиз.

Касильяс, Рамос, Роналду, Бэйл ва Иско ўзининг майдондаги ўрни ҳамда ўйин вақти ҳақида ҳеч қандай талаб қўйгани йўқ”, – деди Рафаэль Бенитес.