Режиссёр сифатидаги фаолиятини 1996 йилда Рустам Ғойиповнинг Амир Темур ҳақидаги “Қалбим тўрида” қўшиғига клип суратга олишдан бошлаган Саъдулла Абдуллаев соҳибқиронга бағишланган фильм олиш ниятидалигини билдирган. Бу ҳақда у “Сабо” газетасига маълум қилган. 

“Амир Темур улуғ саркарда, етти ёшида Қуръонни ёдлаган олим одам. Етмиш ёшида ҳам жанг майдонига биринчи кириб борган. У мағлуб этилган жанг бўлмаган. Уни дунёга мадҳ этиб, фахрлансак арзийди. Фильмни Голливуд даражасида ишлашга ҳаракат қиламан” дея фикр билдирган режиссёр.

Маълумот ўрнида: Саъдулла Абдуллаев 1999 йилдан буён “ Сен азиз ва муқаддассан, аёл” дастурини ташкиллаштириб келади. У 2014 йилги “Эътироф” миллий мукофотини топшириш маросими, шу йил бўлиб ўтган Озодбек Назарбеков концертининг режиссёри ҳисобланади.