Рим папаси Франциск ғарбий насронийликда кичик диний йўналиш вакиллари – вальденсларнинг бидъатда айбланиб католик черков томонидан тақиб қилингани учун кечирим сўради. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги маълум қилди.

“Католик черков номидан биз сизларнинг эътиқодингизга нисбатан насроний бўлмаган ва ҳаттоки инсонларга хос бўлмаган муносабат ва хатти-ҳаракат учун кечирим сўрайман. Тангри ҳаққи бизни кечиринг”, деб айтди Франциск.

Италия вальденслари етакчиларидан бири Эуженио Бернардини Францискнинг бу узрини “тарих остонасини хатлаб ўтиш” деб атади.