Россия ва Эрон “Антей-2500” аксилракета мудофаа тизимлари бўйича келишувга эришди.
Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Муртазо Сармадий 21 июнь куни икки давлат ўртасида музокаралар давом этаётганини маълум қилди. Илгарироқ Эрон Россия С-300ПМУ-1 аксилракета тизимларини етказиб беришдан бош тортгани туфайли Женева ҳакамлик судига 4 млрд долларлик даъво аризаси билан мурожаат қилган эди.
Айтилишича, суд жараёни тўхтатилгач, Россия Эрон билан “Антей-2500” тизимлари бўйича шартнома имзолайди.