Россия бош прокуратураси Тожикистон фуқароси бўлган Комил Нуриллаевни Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига жиноий жавобгарликка тортиш учун топшириш ҳақида қарор қабул қилди.
 
Ўзбекистон томони Нуриллаевни гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланганликда айблаган.
 
Россия полицияси Нуриллаевни Ўзбекистонда жиноятни амалга ошириб кетганидан кейин, 2015 йилнинг апрелида Сургут шаҳрида қўлга олганди.
 
Ушбу жиноятчига нисбатан 10 йилдан 20 йилгача бўлган муддатдаги қамоқ жазоси ҳукм қилиниши кутилмоқда.