Россия ва Қирғизистон фуқароларнинг икки давлатда бўлиш тартиби бўйича шартнома имзолади. Эндиликда бир давлат фуқароси иккинчисида рўйхатдан ўтмаган ҳолда 30 кун бўлиши мумкин.
Ҳужжатнинг Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида имзоланиши маросимида Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ҳам иштирок этди. Президент ахборот сиёсати бўлимининг хабар беришича, ҳужжатни Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси Болот Жунусов ва Россия федерал миграция хизмати раҳбари Константин Ромодановский имзолади.
Маросимдан сўнг Атамбаев Ромоданов билан бир қатор масалаларни муҳокама қилди.
Айни пайтда, kabar.org сайтининг хабар қилишича, Россия миграцион қонунчилигини бузган Қирғизистон фуқароларига ўзига хос амнистия тақдим этилди: улар 10 июлдан 1 ноябрга қадар Россия ҳудудидан чиқиб, қайтиб киришига рухсат этилди.