22 июн Россияда Хотира ва мотам куни деб эълон қилинган бўлиб, Иккинчи жаҳон уруши бошланишининг расмий хотира санаси қилиб белгиланган. Ушбу кун 1992 йилда Россия Олий кенгаши президиуми қарори билан Ватан ҳимоячилари хотираси куни сифатида таъсис этилган. 1996 йилда Россия президенти қарори билан Хотира ва мотам куни деб қайта номланган.

2009 йилдан бери ушбу кунда уруш қурбонлари ёдга олиниб, бутун Россия бўйлаб шамлар ёқилади. Шамлар 21 июн куни ҳамда 22 июн куни соат эрталабки 4.00 да ёқилади. Айнан шу куни фашист Германияси Собиқ иттифоққа уруш эълон қилмасдан ҳужум бошлаган.