Россиянинг Ленинград вилоятидаги Волосовск тумани ҳудудидаги йўлда ҳаракатланаётган автомобил лосни уриб юборди. Натижада берилган зарбадан ҳавога учган жонивор қарама-қарши йўналишда келаётган автомобил томига тушган ва ҳайдовчининг ўлимига сабаб бўлган. Бу ҳақда маҳаллий органларга асосланган ҳолда 47news.ru хабар берган.

Маълум бўлишича, 22 июнга ўтар кечаси "Роговицы-Калатино" йўлининг биринчи километрида BMW 730 русумли машина лосни уриб юборган. Лось эса қарама-қарши йўналишда келаётган Audi А4 русумли машина устига тушиб, ҳайдовчининг ўлимига сабаб бўлган.