Тошкентда кекса америкалик аёлга талончилик мақсадида ҳужум қилиб, уни ўлдирган қотил судланди. Бу ҳақда “Тошкент оқшоми” газетаси хабар бермоқда.
Айтилишича, 24 ёшли жиззахлик Раҳматжон Ёқубов 40 ёшли Зарифа исмли аёл билан бирга яшаб келган. Бир куни аёл унга америкалик бойвачча холаси келганини айтиб, унинг пулларини ўзлаштириб олишни таклиф қилган.
Дугонасининг қайрови билан у кекса Мамлакат Солиеванинг уйига бостириб кириб, уни ўлдирган ва уйдан 7 минг доллар ўғирлаб кетган.