21 июнь - Халқаро йога куни муносабати билан Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида тадбир ўтказилди.

Tадбир Ҳиндистоннинг Тошкентдаги элчихонаси ва Лал Баҳодур Шастри номидаги Ҳинд маданият маркази томонидан БМТнинг Тошкентдаги ахборот идораси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Маълумот учун, Халқаро йога кунини 21 июнда нишонлаш БМТнинг 2014 йилнинг 11 декабридаги резолюциясига биноан жорий қилинган.