Бугун 22 июнь куни Тошкентга Тожикистон ҳукумати делегацияси ташриф буюради. Улар савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида иштирок этади.
Комиссиянинг Ўзбекистон томонидан раиси бош вазирнинг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов, Тожикистон томонидан эса бош вазирнинг биринчи ўринбосари Давлатали Саид бўладилар.
Расмий маълумотларга қараганда, икки томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий базаси 113 шартнома ва келишувлардан иборат бўлиб, улар 1992 йилдан буён турли даражадаги алоқалар муносабати билан имзоланган. Ушбу ҳужжатлар икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг деярли барча томонларини қамраб олади. Асосий ҳужжатлар 1993 йил 4 январда Тошкентда имзоланган дўстлик, қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги ҳамда 2000 йил 15 июнь куни имзоланган икки давлат ўртасидаги абадий дўстлик тўғрисидаги шартномалардир.