Тошкентнинг баъзи қабристонларининг қаровсиз жойларида ахлат йиғилиб, иссиқдан қовжираб кетган ўт-ўлан жуда хунук манзара ҳосил қилмоқда.

“Тошкент қабристонларининг умумий майдони 520 гектарни ташкил қилади. Бу кичкина майдон эмас. Бу ерларни ободонлаштириш – ҳар бир тошкентликнинг вазифасидир”, деб ёзмоқда “Тошкент оқшоми” газетаси.

Бундан ташқари, хато билан ёзилган қабртошлар ҳам учрамоқда.

“Тошкент оқшоми”нинг ёзишича, бу қабртошларни тартибга солиб, уларда ихчам хотира сўзлари қолдиришга одатланиш лозим.