Кўчмас уй олди-сотдисига ихтисослашган UyBor.uz сайти мижозларга янги хизмат турини тақдим этмоқда. Эндиликда Тошкент шаҳрида жойлашган уйнинг ёки хонадоннинг нархини ушбу сайтда ҳисоблаб чиқиш мумкин бўлади. Бунга ишга туширилган янги хизмат – бозор нархи калкулятори ёрдам беради.

“Тошкент шаҳридаги хонадоннинг бозор нархи калькулятори” хизматидан фақатгина UyBor.uz сайтида фойдаланиш мумкин. Унинг ўзига хос хусусияти шундаки, ушбу янгилик сайт фойдаланувчиларига, уй-жой ва кўчмас мулк қидираётган ёки уй сотишни истаган одамга уйдан чиқмай, уйда ўтириб нарх-наволарни чамалаш имконини беради.

Илова берилган параметрлар бўйича (майдон, манзил, хонадоннинг тури ва ҳ.к.) Тошкент шаҳрида жойлашган хонадоннинг тахминий нархини ҳисоблаб чиқишга ёрдам беради. Ҳисоб-китоб натижалари Тошкент кўчмас мулк бозоридаги жорий нархларни акс эттиради ҳамда потенциал харидорлар ёки сотувчилар учун мўлжал бўлиб хизмат қилади.

UyBor.uz сайти бозорда таклиф қилинаётган нархларни асосий таъсир омилларини ҳисобга олган ҳолда ҳар ой ўрганиб боради. Хонадон нархини чиқариш формуласи сайтнинг интеллектуал мулки ҳисобланиб, Ўзбекистон кўчмас мулк бозори профессионал иштирокчилари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

Хизмат, биринчи галда, Тошкент шаҳридаги харидорлар ва сотувчиларга, шунингдек, ўз хонадонининг нархига қизиқадиган барчага фойдалидир.

Хизматдан фойдаланиш учун қуйидаги йўлланма орқали ўтиб http://uybor.uz/uz/tseni-kvartir-v-tashkente, очилган саҳифадаги барча сатрлар тўлдирилади, “баҳолаш” тугмасининг босилиши билан натижалар келиб чиқади.

Хизмат бепул асосда кўрсатилади. У ҳозирча фақатгина Тошкент шаҳридаги хонадонларнинг нархини ҳисоблаб чиқариш имконини беради. Келажакда UyBor.uz сайти хизмат сифатини ва кўламини янада кенгайтиришни режалаштирмоқда.