Бельгиянинг Van De Wiele компанияси Ўзбекистонда тикув стаконларини таъмирловчи ва уларга хизмат кўрсатувчи марказ очмоқчи. Бу ҳақда компания менежери Люк Коенграхт маълумот берди.
“Айни пайтда Ўзбекистонда компаниянинг гилам маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган 100дан ортиқ тикув станоклари бор; жорий йилда биз яна 20та станок етказишни, шунингдек, хизмат кўрсатиш марказини очишни мўлжалламоқдамиз”, – маълум қилди у “Жаҳон” агентлигига берган интервьюсида.