22 июнда Хитойнинг шарқида жойлашган Уси шаҳрида (Цзянсу виоляти) енгил автомобиль катта тезликда чорраҳада одамларга келиб урилган. Оқибатда камида 4 киши ҳалок бўлди, яна 6 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда “Сина” янгиликлар портали.

Порталнинг маълумотларига кўра, “Бьюик” автомобили рулида ўтирган ҳайдовчи шаҳарнинг чорраҳаларидан бирида бошқарувни қўлдан чиқарган. Автомобиль инерция бўйича шунингдек яна бир нечта электромопедчи ва велосипедчиларни уриб юборган. Барча жабрланганлар шифохонага етказилган, улардан бири олинган жароҳатлардан ҳалок бўлди.

Полиция воқеа сабабларини ўрнатмоқда, “Бьюик” ҳайдовчиси ҳибсга олинди.