Xolo компанияси ўзининг Android 5.0 (Lollipop) тизимида ишловчи Cube 5.0 смартфонини тақдим этди.

Унга 1,3 ГГц тактли частотада ишлайдиган 4 ядроли MediaTek MTK6582M процессори ҳамда Mali 400 MP2 (500 МГц) график контроллери ўрнатилган. Тезкор хотира ҳажми 1 ГБ, доимий хотираси эса 8 ГБга тенг.

Cube 5.0 IPS технологиясида бажарилган 5 дюймли дисплейга эга. Шунингдек, унга 8 Мпли асосий ҳамда 2 Мпли олд камера ўрнатилган. Смартфон икки SIM-карта билан ишлаш хусусиятига эга.

Xolo Cube 5.0 уч хил: оқ, қора ҳамда тилларангли кўринишда тақдим этилади. Смартфоннинг нархи 110 евро деб белгиланган.