Япония Футбол уюшмаси 2002 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик учун курашиш давомида Жанубий Америка конфедерацияси вакилларининг овози учун пора берилгани ҳақидаги айбловларга эътироз билдирди. Бу ҳақда Bild нашри хабар қилди.
 
"Ўша вақтда биз ҳеч кимга бу мақсадда пора таклиф қилмаганмиз", дейди уюшманинг собиқ президенти Дзюндзи Огура.
 
Шунингдек, уюшманинг амалдаги раҳбари Кодзо Тасима ҳам бу ҳолат ҳақида ҳеч нима билмаслигини айтган.