Профессор Кадзунори Катаока бошчилигидаги Токио университети олимлари гуруҳи махсус кимёвий модда тўлдирилган микроскопик нанокапсулалар воситасида саратон касаллигини даволаш усулини яратишди. ТАСС агентлигининг гуруҳ аъзоларига берган маълумотларга таянган ҳолда ёзишича, тажрибалар давомида ушбу усул керакли ижобий натижаларни берган.
Тажриба давомида саратон ўсимталарига эга сичқонларга 55 нанометр диаметрга эга капсулалар эмланган. Унинг ичида 64 атом вазнига эга гадолиний моддаси бор эди. тадқиқотчилар ишлаб чиққан технология капсулаларни саратонга чалинган ҳужайраларга йўналтириш имкониятини берди. Нейрон нурланиши натижасида гадолиний заиф радиацияни келтириб чиқаради, бу эса соғлом тўқималарга зарар келтирмаган ҳолда саратонни йўқ қилади.