Муҳандис Авери Луи 2013 йилда намойиш қилинган, 200 доллар турадиган Beats Solo HD наушнигини қисмларга ажратиб, ундаги ишлатилган бутловчи қисмлар нархи 18 долларни ташкил қилишини аниқлади, деб хабар берилмоқда cultofmac.com сайтида.

Наушникни бўлакларга ажратиш давомида унинг конструкциясидаги қизиқарли жиҳат: қурилмага фақатгина вазн бериш учун ишлатилган 4 дона металл бўлак борлиги аниқланди. Луининг айтишича, бу харидорда ҳашаматлилик, қимматбаҳолилик ва чидамлилик ҳиссини уйғотади.

Шу билан биргаликда, қурилма таннархига нафақат уни ишлаб чиқаришга кетган сарф-харажатлар кириши, харидор нафақат қурилма учун, балки унинг номоддий ташкил этувчисига ҳам ҳақ тўлайди, деб огоҳлантирмоқда Луи.