Аргентиналик ҳужумчи Серхио Агуэронинг ўз твиттеридаги фолловерларига ўзига хос тарзда жавоб қайтаргани тасвирланган видеолавҳа интернетда пайдо бўлди.

Айни вақтда кичик жароҳати туфайли Аргентина терма жамоасининг Америка кубоги-2015 турниридаги кейинги ўйинларида майдонга туша олмаётган Агуэро тўп билан машқ қилишдан узоқлашмаган.

У "Gilette" рекламасида суратга тушиш баробарида твиттердаги фолловерлари билан мулоқот ўтказишнинг антиқа услубидан фойдаланган.

Бу реклама ролигида унинг рўпарасида улкан клавиатура, оёқлари остида эса ўнлаб коптоклар туради. Улкан клавиатура эса Агуэронинг твиттерига уланган бўлиб, у клавиатурадаги ҳарфларни тўп билан аниқ мўлжалга олиши эвазига унинг аккаунтида твит ёзила боради.

Агуэро бу жараён давомида бир неча твитларга жавоб берган ҳамда "Vamos Argentina!" дея алоҳида твит ёзган.