Оқ Уйнинг собиқ бош ошпази Уолтер Шейбнинг жасади 22 июнь куни Нью-Мексико тоғларида топилди. Бу ҳақда CNN канала хабар берди.

У 13 июнь куни ғойиб бўлиб қолганди. Охирги марта уни Таос шаҳри яқинида кўришган эди.

Ошпазнинг жасади ўша шаҳарга яқин ҳудудда жойлашган тоғлардан топилди. Тахмин қилинишича, 61 ёшли эркак тоғда ёлғизликда сайр қилишни истаган. Ўлим сабаблари аниқланмаган.

Шейб Оқ Уй бош ошпази сифатида 10 йил ишлаганди. 1994 йили уни Ҳиллари Клинтоннинг шахсан ўзи ишга олган.