"Манчестер Юнайтед" "Реал" ҳимоячиси Серхио Рамосни сотиб олиш учун навбатдаги таклиф билан чиққан. 

As нашрида ёзилишича, Испания терма жамоасининг 29 ёшли аъзоси учун "МЮ" дарвозабон Давид Де Хеа ва қўшимча 30 миллион евро таклиф қилган

Нашр маълумотларига кўра, "МЮ" Рамосга йилига солиқлардан ташқари 12 миллион евро маош тўлашни режалаштирган, "Реал" эса бу футболчига йилига 8 миллион евро таклиф қилганди.