"Порту" жамоасининг колумбиялик ҳужумчиси ўз фаолиятини Испаниянинг "Атлетико" жамоасида давом эттиради.

 Marca нашрида ёзилишича, "матрасчилар" жамоаси бу 28 ёшли футболчи учун 35 млн евро тўлайди.

Нашрда маълум қилинишича, ушбу шартнома ҳақида футболчининг имзосидан кейин расман эълон қилинади.

Мадридликлар жамоаси бу ҳужумчини бироз олдинроқ жамоани тарк этиб, "Ювентус"га йўл олган Марио Манжукичнинг ўрнига трансфер қилишгани айтилмоқда.