Ўзбекистон алоқа оператори Beeline OnAir компанияси билан ҳамкорлик натижасида ҳаво кемалари бортида роуминг кенгайгани ҳақида хабар беради.

“Март ойида абонентларимиз мамлакатда биринчи бўлиб юксакликдаги алоқа қулайликларини бир нечта авиакомпаниялар самолётлари бортидаги роуминг хизматидан фойдаланган ҳолда синаб кўришлари мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик, – воқеани шарҳлайди Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов. – Бугун эса яна бир борт алоқа оператори билан ҳамкорлигимиз бошлангани ҳақида хабар беришдан мамнунмиз. Бунинг натижасида авиакомпаниялар рўйҳати икки баробарга ошди, ва Beeline мижозларни парвоз чоғида ишончли алоқа билан таъминлаган ҳолда мазкур инновацион хизматни тақдим эта олади”.

Эндиликда Beeline абонентлари қуйидаги авиакомпаниялар самолётларида ҳам роуминг хизматидан фойдаланишлари мумкин: Аэрофлот, All Nippon Airways, AZAL, Cebu Pacific Air, Egyptair, Hong Kong Airlines, Iberia, Libyan Airlines, Oman Air, Philippine Airlines, Royal Jordanian, Saudia, TAM Airlines и Thai Airways.

Аввал хабар берилишича, Beeline роуминги Британиядаги AeroMobile мобил оператори билан ҳамкорликда қуйидаги ҳаво кемаларида амал қилмоқда: Transaero, British Airways, Air France, Lufthansa, KLM, SAS, Emirates, Virgin Atlantic, Qatar Airways, Etihad Airways, Singapore Airlines, Aer Lingus va Eva Air.

Самолёт бортидаги роуминг хизмати нарҳлари:

  • кириш қўнғироқлари дақиқаси – $7,98

  • Ўзбекистонга чиқиш қўнғироғи дақиқаси – $6,96

  • бошқа мамлакатларга чиқиш қўнғироғи дақиқаси– $8,40

  • бир чиқиш SMS – $1,26

  • GPRS (1 Мб) – $27

Ҳаво кемаси бортидаги Beeline роумингининг барча кириш SMS‘лари – бепул. Тафсилотлар www.beeline.uz вa www.aeromobile.net сайтларида.

***

Beeline бренди Ўзбекистон республикаси ҳудудида МЧЖ Unitel‘нинг савдо белгиси ҳисобланади. Компания 1996 йилда ташкил этилган. Компаниянинг тижорат фаолияти 1997 йил 25 сентябр куни бошланган. Ҳозирги кунда компания Ўзбекистон GSM -операторлари қаторида йетакчи ўринни егаллаб келмоқда. 2015 йилнинг I чораги натижалари бўйича компания абонентларининг сони 10 356 000 кишини ташкил қилди. 2006 йил 12 сентабрдан бошлаб “Unitel” МЧЖ “Beeline” савдо белгиси остида хизмат кўрсатиб келмоқда. 2008 йил 2 декабр куни “Unitel” компанияси Ўзбекистонда биринчи бо‘либ, 3G тармоғи ишга туширилиши тўғрисида эълон қилди. 2014 йилнинг 4 сентябр куни Beeline Ўзбекистонда илк бор 4G LTE тармоғини ишга туширди.

 

Батафсил маълумотлар учун:

Unitel МЧЖ Жамоатчилик билан алоқалар хизмати раҳбари:

Ораз Абдуразаков

+99890 373-00-43, pr@beeline.uz

Facebookда биз билан бирга бўл: www.facebook.com/beeline.uz

Тwitterда биздан бохабар бўлиб тур: www.twitter.com/beeline_uz

“Одноклассники”да бизни муҳокама қил: www.ok.ru/beeline_uz

Instagram’да фотосуратларни томоша қил: www.instagram.com/beeline_uzbekistan