Дунёдаги энг катта шоколадли картина кўпгина ширинликхўрларнинг иштаҳасини очиб юбормоқда, бунинг натижасида айримлар қоровулнинг кўзини шамғалат қилиб, шоколаддан тотиб кўришга интилмоқда. Бу ҳақда шоколад кўргазмаси ташкилотчиси Андрей Лейн ТАСС мухбирига айтиб берди.
Шоколадли картина Бокуда бўлиб ўтадиган Европа ўйинларига бағишланган бўлиб, шаҳардаги музейлардан бирида сақланмоқда.
Nikolya шоколад кўргазмаси Бокуда ўйинларнинг бошланишига ярим ой қолганда очилди. Унга аллақачон 15 минг киши ташриф этиб улгурди. Кўргазманинг асосий бойлиги 215 кг ли шоколадли картина бўлди. У табиий ўлчовга эга 25 шоколадли анорлар билан безалган. Дунёдаги энг катта ушбу шоколадли картина ижодкорлари Гиннесс рекордлари китобига киритиш учун ариза берди.
Картина олдида мухлислар кўп тўпланмоқда, улардан баъзилар шоколаддан тотиб кўришга ҳаракат қилмоқда.
Дастлаб кўргазма Европа ўйинларининг очилишидан бир кун олдин ёпилиши кўзда тутилган эди. Лекин, мухлисларнинг қизиқишини эътиборга олган ҳолда, кўргазма ёзнинг охиригача ишлаши ҳақида қарор қилинди.
Европа ўйинлари 28 июнда якунига етади.