Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Чехияда бўладиган мусобақаларда ўзининг пойга отлари ғалабасидан оладиган даромадини ололмайди, деб хабар бермоқда “ТАСС” ахборот агентлиги.

“Бу фаолиятдан олинадиган барча даромадлар мулкни бошқариш ва сақлаш учун ишлатилади. Агар даромадлар сарф-харажатлардан кўпроқни ташкил қилса, улар санкцияга тушган субъектга берилиши мумкин эмас. Бу даромадлар Чехия ҳудудида музлатиб қўйилади”, деб айтилди Чехия Молия вазирлигида.

Прага бу чора-тадбирни Чехияда ўнлаб пойга отларига эгалик қилувчи Қодировга нисбатан индивидуал санкцияларнинг узайтирилиши билан тушунтирди. 2014 йил апрелда Чеченистон раҳбарига тегишли отлар нуфузли пойгаларда ғолиб бўлган эди.