Ереванда норозилик намойишига чиққанларни тарқатиш чоғида 237 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда полиция матбуот котиби Ашот Агароянга таянган ҳолда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.
Бундан ташқари, намойишчиларнинг 10 нафари жароҳатланган.
Агарояннинг сўзларига кўра, полициячилардан 11 нафари у ёки бу даражада азият чеккан.
Намойишлар жойидан совуқ қуроллар топилгани айтилмоқда.