Британиялик 111 ёшли Назар Сингх вафот этди. У нафақат Британиянинг, балки Европанинг ҳам энг кекса эркаги эди. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Айтилишича, у 111 ёшга тўлганидан икки ҳафта ўтиб вафот этган.
Сингх 1904 йили Панжобда дунёга келган. Англияда у 50 йил яшаган. Унинг 9 фарзанди, 34 набираси ва 63 эвараси бор.
Таъкидланишича, Сингх иккита жаҳон уруши, буюк инқирозни ва 25 бош вазирни кўрган ягона британиялик эди.

Сингхнинг Сандерлендда истиқомат қилувчи набираси, 31 ёшли Харвнидер Гилл бобосининг Ҳиндистонда, оила даврасида вафот этганини маълум қилди.
Илгари берган интервьюларидан бирида Назар Сингх узоқ умр кўриш сири яхши оила, тўғри овқатланиш ва бахтда эканлигини айтган эди.