Финляндия хавфсизлик хизмати биринчи марта Россия махсус хизматларини жосусликда айблаб, улар томонидан мамлакатда разведка фаолияти ошганини маълум қилди. Бу ҳақда Yle хабар бермоқда.

Финляндия махсус хизматлари россиялик разведкачилар Россияга Қрим қўшиб олингандан кейин фаоллашганини қайд этмоқда. Уларнинг маълумотларига кўра, разведка юқори технологияларнинг ривожланиши масалалари, Европа Иттифоқининг НАТОдаги фаолияти ҳамда Арктика ва Болтиқ денгизидаги табиий ресурсларга алоҳида қизиқиш билдирмоқда.

Швеция полицияси томонидан чоп этилган хавфсизлик ҳисоботида россиялик разведкачилар Финляндияда зарур маълумотларни дипломатик ниқоб остида йиғаётгани қайд этилган.