22 июнь куни "Спорт" канали орқали эфирга узатилаётган "Футбол шарҳи" кўрсатувида Ўзбекистон футбол федерациясидан миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг истеъфога чиқарилиши сўралди.

"Терма жамоанинг кетма-кет 4та баҳсдаги салбий натижаси учун кимдир жавоб бериши керак. Терма жамоа Жанубий Корея билан дуранг ўйнади, Японияга йирик ҳисобда имкониятни бой берди. Эрон ва КХДР билан учрашувларда нурсиз ўйин қайд этилди. Ўзбекистон футбол федерацияси Миржалол Қосимовни истеъфога чиқариши керак, назаримизда. Шу орқали юртимиздаги футбол муҳитида ўзгариш юз беради", деган мазмунда фикр билдирди "Футбол шарҳи" муаллифи Зафар Имомхўжаев, деб ёзади стд.уз нашри.