Google компаниясининг Gmail электрон почта хизматида хатни бекор қилиш функцияси пайдо бўлди, деб маълум қилмоқда Venture Beat.

Янги функция фойдаланувчи хатни юбориш тугмасини босиши ва бевосита хатнинг юборилиши орасида 5-30 сониялик интервал яратади. Бу вақт оралиғида фойдаланувчи хатни юборишни бекор қилиб, керакли тузатишларни киритиши мумкин бўлади.

Бу функция бета-версия сифатида узоқ вақт давомида амал қилган. Аввалроқ хатни юборишни бекор қилишнинг финал версиясидан Android смартфонларидагина фойдаланиш мумкин эди.