Голландияда Амир Темурга бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистонда бўлган Лейден университети илмий ходими Елена Паскалёва “Жаҳон” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

“Яқинда университетимиз Ўрта Осиё бўйича тадқиқотлар ўтказиш бўйича грант ютиб олди. Грант доирасида 2016 йили Лейденда илмий конференция ўтказишни режалаштирмоқдамиз, – таъкидлаб ўтди олима. – Конференция саркарда ва давлат арбоби Амир Темур меросига бағишланади. Ундан кўзланган асосий мақсад Европа ва жаҳон ҳамжамиятини Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданияти билан таништиришдир. Унда Европа, Осиё ва Америка мамлакатлари олимлари ва экспертлари иштирок этади. Мен Ўзбекистонга ташриф буюриб, бу ердаги ҳамкасбларимизни форумга таклиф қилиш имкониятини ўрганиб чиқмоқчиман”.