АҚШнинг озиқ-овқат билан шуғулланувчи H.J. Heinz Co компанияси харидорлар олдида кетчуп упаковкаларидаги беҳаё сайтга ҳавола берувчи QR-код учун кечирим сўради, деб ёзмоқда Independent нашри.

Ушбу ҳолат билан боғлиқ можаро Даниэль Корелл исмли германиялик харидор тушлик пайтида ўзининг брендини яратиш бўйича акция тафсилотларини билиш умидида кодни очиб, беҳаё сайтга тушиб қолгани ва бундан жуда таажжубланганидан кейин авж олди.

Акция ҳақидаги маълумотларни олиш мумкин бўлган ҳавола 2012 йилдан 2014 йилгача Heinz`га тегишли бўлган, бироқ 2015 йилдан унга эгалик қилиш ҳуқуқи бошқасига ўтган.

Heinz ўз мижозлари олдида узр сўраб, тегишли чоралар қабул қилишга ваъда берди ва Кореллга бошқа янги кетчуп берди.