Италиянинг “Катания” футбол клуби раҳбариятининг 7 нафар ходими келишилган ўйинларни ташкил этишда гумон қилиниб ҳибсга олинди.

Corriere Dello Sport нашрининг маълумотларига кўра, ҳибсга олинганлар орасида клуб президенти Антонио Пульвиренти, вице-президент Пабло Косентино ҳамда клубнинг собиқ спорт директори Даниэле Делли Карри бор.

Уларга қаллоблик бўйича айблов эълон қилиниб, улар 2014/15 йиллардаги мавсумда Италия Б серияси ўйинлари натижаларини сотиб олганликда гумон қилинмоқдалар.