Сеулда КХДРда инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ идораси очилди. Бу ҳақда Ренхап агентлиги хабар бермоқда.

“Бу ердан 50 миль нарида бошқа дунё мавжуд. Ўн минглаб корейслар у ердан қочиб, Корея Республикасида янги ҳаёт топдилар. Аммо миллионлар нафақат уларнинг эркинлигини, балки асосий эҳтиёжларини ҳам инкор қиладиган тизим домида қолмоқда”, – деди БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссар Зайд Раъд Зайд ал-Ҳусайн идоранинг очилиш маросимида.

Очилиш маросими юқори хавфсизлик тартибида ўтказилди. Шимолий Корея вакиллари бу ишга тўсқинлик қилиши мумкинлиги бундай чора-тадбирларнинг кўрилишига сабаб бўлди.