Россиялик тадбиркор Алишер Усмановнинг матбуот хизмати Россия Футбол иттифоқининг собиқ президенти Вячеслав Колосковнинг ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер россиялик олигархлар билан бир неча бор учрашгани ҳақидаги айтган сўзларини расман рад этди.

“Бу тасдиқ умуман ҳақиқатга мос келмайди. Колосков нима учун Усмоновни “олигарх” деб атаётгани умуман тушунарсиз. Усмонов Колосковни Собиқ иттифоқ спорт қўмитаси хоккей бошқармасида телефон қўнғироқларига жавоб бериб ўтирган оддий футбол функционери деб ҳисобламайди, унга ҳурмат билан қарайди ва Колосков россиялик тадбиркор Усмоновга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган “олигарх” атамасини ишлатишини тушунмаяпти.

Бундан ташқари, Алишер Усмонов, афсуски, ҳеч қачон Блаттер билан учрашмаган ва у билан таниш ҳам эмас”, деб таъкидламоқда тадбиркор матбуот хизмати.