Олимлар Яқин Шарқ респиратор синдроми коронавирусига қарши вакцина яратишга муваффақ бўлишди. The Journal of Virology нашрининг маълум қилишича, препарат синовларда ўз самарадорлигини тасдиқлаган.

Восита MVA-MERS-S номини олган. Айтилишича, у вирус структурасини ўзгартириб, ўзига хос оқсил ишлаб чиқаришга мажбур қилади. Бу оқсил зарарланган ҳужайралар устига жойлашиб олади, бунинг натижасида иммунитет керакли ҳужайраларни осон аниқлаш ва унга қарши курашиш имкониятига эга бўлади.

Сичқонларда қўйилган тажрибалар вакцина MERS’нинг сичқонларга мўлжалланган траммига самарали таъсир ўтказганини кўрсатди.