Москванинг ғарбий қисмида “Газпром” ОАЖ бошқаруви аъзоси Николай Дубик ўғлининг жасади топилган. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Мичурин кўчасида жойлашган уйлардан бирида 20 ёшли йигитнинг жасади топилган. Кейинроқ у Дубикнинг ўғли эканлиги аниқланган. Тахмин қилинишича, йигит ўзининг жонига қасд қилган.

Олинган маълумот ҳали расман тасдиқланмади.