“Наманган ёшлар маркази” Наманган вилоят матубуот ва ахборот бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими, “Наманган”нашриёти давлат корхонаси хамкорлигида 27 июн – Матбуот ва ОАВ ходимлари куни мунасабати билан  “Ёш журналистлар” тўгараги аъзоларининг тантанали тақдирлаш маросими  ташкил этилди.

     “Энг ёш тўгарак аъзоси” номинацияси

     “Энг зукко тўгарак аъзоси” номинацияси

     “Энг яхши тасвирчи” номинацияси

     “Энг билимдон тўгарак аъзоси” номинацияси

     “Энг фаол тўгарак аъзоси” номинация

Мазкур номинациялар бўйича тақдирланган ёшларга махсус статуетка ҳамда “Ёш журналистлар” тўгарагининг кўкрак нишонлари тақдим этилди. Тақдирланган ёшлар орасида журналистика соҳасига қаттиқ меҳр қўйган Дилнора Усмонованинг қувончлари чексиз эди.

"Бугунги тадбир ташкилотчиларига ўз миннаддорчилигимни билдирмоқчиман. Бугун биз ёшлар учун барча шарт-шароитлар яратилган ундан оқилона фойдаланиш эса ўз қўлимизда. Ўйлайманки, бу бизнинг илк ютуғимиз эмас. Олдинда бундан ҳам катта ютуқлар бизни қарши олишга шай", – дейди биз билан суҳбатда Дилнора.

Бундан ташқари тақдирлаш маросимида вилоятимизнинг ҳушовоз ҳонандалари  ва санъат усталари томонидан тайёрланган дастурлар байрамни янада файзли ўтишини таъминлади.