АҚШ Европада стратегик ядровий қурол жойлаштирмайди, деб айтди АҚШнинг НАТОдаги вакили Дуглас Лут.

“Биз қачонлардир олиб чиқиб кетилган жойда яна ядровий қурол жойлаштирмаймиз. Бу қисқа ва узоқ масофалар мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш бўйича келишувнинг асосий тамойилларига зиддир”, деб айтди Лут.