НАТО альянснинг тезкор қўшин кучларини 30-40 минг кишига етказилади. Альянс бош котиби Йенс Столтенбергнинг маълум қилишича, бу бўйича тегишли қарор НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари иштикоридаги йиғилишда қабул қилиниши кутилмоқда.

«Бу аввалги миқдордан икки марта кўпроқ бўлади. Февраль ойида қуруқликдаги қисм битта бригададан ташкил этилиши тўғрисида қарор қабул қилинганди. Навбатдаги учрашувимизда биз "найза учи" таркибидаги ҳаво, денгиз ва махсус кучлар қисмини тасдиқлаймиз», - дейди Йенс Столтенберг.

Унинг айтишича, НАТО Шарқий Европада альянснинг тезкор жавоб кўрсатиш кучларининг 6та штабини ташкил қилади.

Маълумот учун, НАТО таркибидаги давлатларнинг Мудофаа вазирлари 24 июнь куни Брюсселда йиғилишади.