“Ижтимоий фикр” маркази томонидан ўтказилган навбатдаги тадқиқот “Ўзбекистон ёшлари: ҳаётий қадриятлар, ахлоқ ва маданият” деб аталди. Президентнинг 2014 йил 6 февралидаги “Ўзбекистон Республикасида давлат ёшлар сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшима чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан ўтказилган тадқиқотда мамлакатнинг турли ҳудудларида ишловчи ва ўқувчи ёшлар иштирок этди.
Тадқиқотдан маълум бўлишича, ёш ўзбекистонликлар келажакларини белгилаб берувчи бирламчи омиллар қаторида таълимни ва чет тилларини ўрганишни санаб ўтишган. Шунингдек, улар учун ахборот технологиялари соҳасидаги билимлар муҳим ўрин тутиши маълум бўлди.
Ахлоқ-одобни асрашда асосий ўрин тутувчи омиллар тариқасида оила, ўқув даргоҳлари ва маҳалла тилга олинди.
Шунингдек, ёшларнинг 80 фоизи мунтазам равишда спорт билан шуғулланиб келиши аниқланди.
Энг муҳими, сўровномада иштирок этганларнинг 94.3 фоизи ўзини, тили, дини, келиб чиқиши, яшаш жойидан қатъий назар, ўзини ватанпарвар деб ҳисоблашини таъкидлаб ўтишди.